Божхона тўловлари бекор қилинади

Ўзбекистонда баъзи автомобилларни олиб киришда божхона тўловлари бекор қилинади деб хабар беради Кун.уз ахборот портали. Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан озод этилувчи технологик асбоб-ускуналар Рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасижойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, божхона импорт тўлови ва қўшимча қиймат солиғидан қуйидаги транспорт турларини озод этиш таклиф қилинмоқда:

— Юкларни олиб ўтишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари.

— Махсус ишларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари (масалан, юк авариявий автомобиллар, автокранлар, ёнғин транспорт воситалари, автобетонқоргичлар, йўлларни тозалаш автомобиллари ва бошқалар).

Улар Евро 3 ва ундан ортиқ стандартга тўғри келиши лозим.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.