Фарғона «Автотеххизмат — Ф» масъулияти чекланган жамияти

«Автотехобслуживание» («Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш») Фарғона вилояти бошқармаси Маиший Хизмат Министрлигининг 1969 йил 31 июль кунги 77 – сонли буйруғига асосан ташкил топган бўлиб, «Облавтотехобслуживание» («Фарғона область автомобилларга техник хизмат кўрсатиш») ишлаб чиқариш бирлашмасининг 1986 йил 19 октябрь кунги 292 сонли буйруғига асосан «Облавтотехобслуживание» («Фарғона область автомобилларга техник хизмат кўрсатиш») ишлаб чиқариш бирлашмаси деб ва УзССР Министрлар Советининг 1988 йил 25 декабрь кунги 286 сонли қарорига асосан «Автотехобслуживание» махсуслашган корхонаси деб қайта номланган.

Фарғона ҳудудий «Автотеххизмат -Ф» очик акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрь кунги «Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунига асосан давлат тасарруфидан чиқариш натижасида меҳнат жамоасининг 1995 йил 25 декабрь кунги умумий йиғилиш қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш Қўмитасининг 1995 йил 6 июль кунги 191 – к ПО сонли ва 1997 йил 19 июнь кунги 105-к ПО сонли буйруқларига асосан Фарғона «Автотеххизмат» ва Қиргули «Автотеххизмат» акциядорлик жамиятларини қўшиб юбориш натижасида таъсис этилган ҳамда қайта ташкил қилинган.

Фарғона ҳудудий «Автотеххизмат – Ф» очиқ акциядорлик жамиятининг 1996 йил 26 март кунги 33-сонли буйруғига асосан, жамият Фарғона «Автотехобслуживание» махсуслашган корхонаси номидан, Фарғона худудий «Автотеххизмат – Ф» очиқ турдаги акциядорлик жамияти деб қайта рўйхатдан ўтказилган.

Бугунги кунда Фарғона шаҳар рўйхатга олиш инспекцияси томонидан 2014 йил 6 ноябр куни №339-сонли давлат реестри билан Фарғона «Автотеххизмат-Ф» акциядорлик жамияти деб қайта рўйхатдан ўтказилган.

Ҳозирда бу корхона ўз мақомини ўзгартириб, масъулияти чекланган жамият сифатида фаолият кўрастиб келмоқда.

Жамиятда бугунги кунда жами бўлиб 200 киши меҳнат қилмоқда. Булардан: автомобиль таъмирловчилар 129 кишини ташкил этади.

Жамиятнинг умумий ер майдони 3 237 м.кв бўлиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станцияси ишлаб чиқариш ер майдони 2 250 м.кв, автосалоннинг умумий ер майдони 360 м.кв дан иборат.

Бугунги кунда жамиятга қарашли 2 та Марғилон ва Қиргули автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ҳозирги кунда Фарғона шаҳрида жамиятимиз янги идора ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станцияси ҳамда автосалон қурилиш ишлари якулланмоқда. Умумий ер майдони 1050 м.кв.ни ташкил этиб, 12 постлик техник хизмат кўрсатиш устахонасига эга бўлиб, 25 кишилик иш ўринлари яратилади. Замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозланади.

Автомашиналарни таъмирлаш усталари ўз касбларини доимий равишда касб-маҳоратларини иш жойларида оширибгина қолмай, бошқа вилоятларда ҳам касб-маҳоратларини ошириб келмоқдалар.

Хар йили ўтказилаётган турли хил танлов – кўриклари ва мусобақаларда фаол қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.